Ўзбекистон иш берувчиларни янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш учун рағбатлантириш режалаштирмоқда
Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Меъёрий ҳужжатларга баҳо бериш тизими порталида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда фаол қатнашаётган иш берувчиларни ижтимоий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳасини тақдим этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳужжат билан 2018 йилдан бошлаб иш берувчиларнинг "Ижтимоий масъулият ва самарадорлик" деб номланган рейтинг тизими жорий этиш кўзда тутилмоқда. Унда янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини иш билан таъминлаш учун рағбатлантириш чоралар қўлланади.
Меҳнат вазирлигининг маълумотларига кўра, уларнинг орасида биринчи навбатда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, ногиронлар, собиқ ҳарбийлар бўлади.
Келгуси йилдан бошлаб "Ижтимоий масъулият ва самарадорлик" миллий ва ҳудудий танловлари ташкил этилмоқда.
Миллий конкурс турли йўналишлардаги 5 номинацияни ўз ичига олади. Ҳудудий конкурслар номинациялари Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан белгиланади. Ғолиблар ҳар йили йил якунлари бўйича тантанали равишда тақдирланадилар. Ҳар йили 15 декабргача энг яхши корхоналарнинг "ТОП-100"лиги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Танлов мезонлари, ғолибларни тақдирлаш, танлаш тартиби ҳар йили 1 мартгача тасдиқланадиган тадбирлар дастурида белгиланади.