Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмаси янги бинода иш бошлади

Дата: 17:54, 11-04-2016.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмаси янги бинода иш бошлади. У Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) кўмагида бунёд этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уюшмадан маълум қилишларича, янги идоранинг очилишида ТИКА раҳбари Сердар Чам қатнашди. “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Гулнора Маҳмудованинг таъкидлашича.

Ўзбекистонда аёллар мамлакатда фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорларнинг 40%дан зиёдроғини ташкил этади.

Ушюманинг янги биноси замонавий техник жихозларга эга бўлиб, бу ерда WI-FI тармоғи мавжуд.

Эслатиб ўтамизки, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмаси

аёлларга касб эгаллаш ва ишга жойлашиш, шунингдек, ўз хусусий бизнесини ташкил этиш ва ривожлантиришда кўмак беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: