Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари делегацияси Кремний водийсига ташриф буюради

Дата: 13:10, 16-06-2015.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (АМБиТ) АҚШнинг элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакат тарихида биринчи марта ўзбек ишбилармонларининг машҳур Кремний водийсига ташрифини ташкил қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташриф 19-29 июлда амалга оширилади. Иштирокчилар АҚШ энг йирик компанияларидаги менежмент ва стратегик бошқарув соҳасидаги тажрибалари билан танишадилар. Делегация Кремний водийси, Стэндфорд университетига ташриф буюриб, машҳур компаниялар топ-менежерлари, стартапсчилар, инвестор ва соҳа экспертлари билан учрашадилар”, – деб таъкидлашди АМБиТ матбуот хизматида.

“АҚШ элчихонаси ўзбек бизнесменларининг Калифорния, айниқса, Кремний водийсига биринчи ташрифини қутлайди. Чунки бу ер жаҳон инновация ва Hi-tech маркази ҳисобланади. Бу ер энг митти ғоялар инновациялар ёрдамида миллиардлаб даромад келтирувчи улкан лойиҳаларга айланувчи ноёб ердир”, – деб таъкидлади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен хоним.

Янгилик билан ўртоқлашиш: