Ўзбекистон қишлоқ аҳолисига 3 мингдан ошиқ қишлоқ врачлик пунктлари хизмат кўрсатмоқда

Дата: 17:41, 15-10-2014.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон қишлоқ аҳолисига 3 мингдан ошиқ қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) тиббий хизматлар кўрсатмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, бугунда ҚВПларда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган дастурлар ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, уларда шифокорлар ишига доир янги меъёрлар, ҳамширалар учун рағбатлантирувчи чоралар жорий этилмоқда.

Ҳудудлардаги ҚВПлари асосан махсус биноларда жойлашган бўлиб, бу ерда қабул кабинетлари, стериллаш хонаси, лаборатория, кундузги стационар мавжуд. 6 мингдан ошиқ аҳолига хизмат кўрсатиш учун ҚВПда умумий амалиётдаги 4 шифокор ва 12 ҳамшира бўлиши кўзда тутилган.

ҚВП томонидан туман поликлиникалари ва кўппрофилли марказлар билан биргаликда аёллар, болалар ва ўсмирларда касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлаш бўйича акцияларда иштирок этмоқда. Жойларда “Она ва бола скрининги”, “Соғлом она – соғлом бола” дастурлари, режали вакцинация тадбирлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 1 январига келиб Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида республика аҳолисининг 49% (14,945 млн киши) истиқомат қилади. Бундан фақат 14,6 млн аҳоли соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасалари тиббий хизматларидан фойдаланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: