Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб берувчи дунёдаги етакчи мамлакатлар сирасига киради

Дата: 21:12, 26-10-2015.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб берувчи дунёдаги етакчи мамлакатлар сирасига киради. Бу ҳақидаги баёнот БМТ савдо ва ривожланиш бўйича Конференцияси (ЮНКТАД) Савдо ва ривожланиш бўйича кенгашининг 62-сессиясида иштирок этган ўзбек делегацияси эълон қилди. Мазкур конфереция Женевада (Швейцария) бўлиб ўтган.

“Мамлакатда йилига 17 млн тонна атрфида мева-сабзовот маҳсулотлар етиштирилади. Мамлакат дунёнинг 80 давлатига 180 турдаги янги мева ва сазовотлар етказиб беради. Ўрик, шафтоли, узум, ёнғоқ, карам ва қатор бошқа маҳсулотлар экспорти бўйича мамлакат дунёдаги етакчи давлатлар сирасига киради”, - деб таъкидланади Ўзбекистон делегацияси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: