Ўзбекистон қишлоқ ва сув жўжалиги вазирининг виртуал қабулхонаси иш бошлади
Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Тадбиркорлар ва аҳолининг мурожаатларига қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон қишлоқ ва сув жўжалиги вазирининг виртуал қабулхонаси – vazir.agro.uz иш бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ушбу виртуал қабулхона орқали вазирлик фаолиятига оид савол, шикоят ва таклифларини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига бевосита йўллашлари мумкин.
Вазирлик аҳолининг мурожаатларини қабул қилиш мақсадида вазирликда (0-371) 241-00-03, 241-46-58 рақамли ишонч телефонлари ташкил этилганлигини ҳам эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги 366-сонли қарори қабул қилинган эди.