Ўзбекистон Ҳисоб палатаси 81,5 млрд сўм зарарнинг қопланишини таъминлади

Дата: 16:18, 19-05-2015.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси давлат ва хўжалик субъектлари манфаатларига етказилган 81,5 млрд сўм зарарнинг қопланишини таъминлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Олий Мажлис Сенати мажлисининг иккинчи кунида тингланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботида келтирилади.

Вакиллик органи матбуот хизматидан хабар қилишларича, хусусан, кўрсатилган муддатда Ҳисоб палатаси томонидан бюджет маблағларидан фойдаланишга доир 33 та йўналиш бўйича 149 та объектда назорат тадбирлари ўтказилган. 

Бюджет маблағларидан жойларда фойдаланишни текшириш натижалари халқ депутатлари Жиззах, Навоий ва Андижон вилоятлари Кенгашларининг сессияларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокида муҳокама қилинган ва улар якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ахборот хати йўлланган ҳамда тегишли вазирлик, муассаса ва маҳаллий ҳокимият органларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар жўнатилган.

Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафтада Тошкентда парламент юқори палатасининг иккинчи пленар мажлиси бўлиб ўтган эди.

$1 = 2527,58 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: