Ўзбекистон Ҳисор қўриқхонаси ва Ҳазрат Султон зиёратгоҳини сайёҳлар учун ёпди

Дата: 14:55, 16-03-2015.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон жануби-ғарбидаги Ҳисор қўриқхонаси ва қатор табиат объектлари сайёҳлар учун ёпиқ бўлади, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мамлакат ҳукуматининг душанба куни эълон қилинган қарорига асосланган ҳолда.

Қарорда кўрсатилишича, ҳукумат туристлар томонидан ташриф буюриш таъқиқланган объект ва ҳудудлар рўйхатини тақдиқлаган. Ҳусусан, Ҳисор қўриқхонасидан ташқари, рўйхатга Амир Темур ғори, “Қаласай” дарасидаги динозврларнинг излари, “Қаласай” ва “Сутушар” шаршаралари, Жанка кўли, Северцев музлиги ва Ҳазрат Султон зиёратгоҳи кирди.

Шунингдек, хужжат билан сайёҳларнинг ҳаракатланиши ва ташриф буюриши учун алоҳида тартиб белгиланган объектлар ва ҳудудларда бўлиш учун Ўзбекистон ИИВ бўлинмалари рухсати зарур бўлиши ҳам белгиланган.

Алоҳида ҳудудларга маданий меърос объектлари ва чегара ҳудудларидаги қўриқланадиган табиий ҳудудлар киритилган. Бу ерларда фақат беш кунгача бўлиш мумкин. Айни пайтда сайёҳлар ва туристик ташкилотлар бу ерларга ташриф буюриш учун аризаларни камида 30 иш куни олдин беришлари лозим.

Янгилик билан ўртоқлашиш: