Ўзбекистон иссиқлик етказиб берувчи ташкилотлари электр қуввати ва ёқилғи учун 225 млрд сўм қарздорликка эга

Дата: 12:22, 01-08-2014.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги иссиқлик етказиб берувчи ташкилотларнинг электр қуввати, газ ва бошқа турдаги ёқилғи таъминотчиларидан катта миқдордаги қарздорликлар мавжуд, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2014 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра “Ўзбекнефтегаз” МХК ва “Ўзбекэнерго” ДАК иссиқлик билан таъминловчи ташкилотлари ўртасида ўзаро қарздорликлар билан боғлиқ вазият ўрганилди. Ушбу хужжатларга мувофиқ, иссиқлик етказиб берувчи ташкилотларнинг қарздорлиги 225 млрд сўмдан ошади. Бундан 209,2 млрд сўми табиий газ, мазут ва печка ёқилғиси учун, 16,4 млрд сўми электр қуввати учун”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Ҳисоб палатасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: