Ўзбекистон истеъмол секторидаги нархлар 13,5% га ошди

Дата: 17:30, 27-08-2019.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ - Ўзбекистон истеъмол секторида 2019 йилнинг июль ойида нархлар 2018 йилнинг июлига нисбатан 13,5% га ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йилнинг июль ойида истеъмол бозорида ўртача нарх даражасининг пасайиши қайд этилди ва бу ой дефляция 0,4% ни ташкил этди. Умуман, 2019 йилнинг январь-июль ойларида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар 5,2% га қимматлашди. 2018 йилнинг июлига нисбатан республика истеъмол секторида ўртача нарх даражаси 13,5% га ошди", - дейилади Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси хабарида.

Бундан ташқари, қўмита мутахассислари таъкидлаганидек, 2018 ва 2019 йилнинг январь-июль ойларида ойлик нарх ўзгаришининг динамикасини таҳлили шуни кўрсатдики, июнь ойидан бошлаб таққосланадиган даврларда умумий истеъмол баҳосидаги пасайиш қайд этилган.

"Бу асосан мавсумий тенденциялар ва мева-сабзавот маҳсулотларининг баҳосидаги катта пасайиш билан боғлиқ", - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: bankstoday.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: