Ўзбекистон Истеъмолчилар федерацияси истеъмолчиларга деярли 9 млрд сўм қайта ҳисобланган зарарни таъминлади

Дата: 09:54, 29-08-2017.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Кейинги 2,5 йил давомида Ўзбекистон Истеъмолчилар федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 23134 та мурожаатлар (ариза, таклиф ва шикоятлар) келиб тушди. Уларнинг 21432 таси, яъни 92,5% ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига жами 8 млрд 866,920 млн минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Федерация маълумотларига кўра, истеъмолчилардан тушган 440 та ариза ва шикоят асосида уларнинг манфаатларини кўзлаб, суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 773 млн 314 минг сўм моддий ва маънавий зарарлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳозирда федерация таркибида 14 ҳудудий бирлашма, 193 туман бўлинмалари мавжуд. Федерация тизимида 756 ходим ишлайди. Ташкилот ва муассасаларда 5698 таянч пунктлари ташкил этилган, аъзолар сони 572968 кишига етган.

2015 йилда федерация фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишни самарали ташкил этиш мақсадида 1091 қисқа рақамли “Ишонч телефони” фаолиятини йўлга қўйди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг интернет тармоғида www.istemol.uz, www.potreb.uz расмий вебсайти фаолияти йўлга қўйилиб, ўзбек ва рус тилларида ишлаб турибди.

Шунингдек, федерациянинг виртуал қабулхонаси ташкил этилиб, ариза, таклиф ва шикоятлар ушбу вебсайт орқали электрон тарзда қабул қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: