Ўзбекистон истеъмолчиларига 1,2 млрд сўм нотўғри ундирилган маблағлар қайтарилди

Дата: 11:18, 09-01-2015.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 2014 йилда истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилишга доир маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йилда Хусусийлаштириш қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига аҳолидан 4725 шикоят ва аризалар келиб тушди. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчилар фойдасига ундирилган маблағлар миқдори 1,2 млрд сўмни ташкил этди. Энг кўп мурожаатлар коммунал соҳа (63,4%) ҳисобига тўғри келди. Айни пайтда яна бир етакчи соҳа – умумий овқатланиш йўналишга тушган шикоятлар сони ўтган йилдагига қараганда 3% пасайиб, 16,4% ташкил этди”, – деб таъкидлашди Хусусийлаштириш қўмитаси матбуот хизматида.

$1 = 2424,23 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: