Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясида деярли 4 млрд сўм қайта ҳисоб китоб қилди

Дата: 10:07, 24-01-2017.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясида 3 млрд 860,414 млн сўмни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб китоб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўтган йили 9908 ёзма, оғзаки (1091 ишонч телефони) ва электрон мурожаатлар (ариза, таклиф ва шикоятлар) келиб тушди. Федерация маълумотларига кўра, уларнинг 9222 ёки 93,1% бўйича ижобий ечимлар қабул қилинди.

Мурожаатлар табииий газ билан таъминлаш (мурожаатларнинг 28,9%), савдо (23,6%), электр таъминоти (15,4%), коммунал хизматлар (3,4%), сув таъминоти (3,1%), транспорт (1,6%), алоқа (1,9%), соғлиқни сақлаш (1,6%) ва бошқа (20,5%) соҳаларга тааллуқли.

Фуқароларнинг мурожаатларини самарали қабул қилиш мақсадида федерациянинг виртуал қабулхонаси очилган. Аризалар www.potreb.uz вебсайти орқали қабул қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: