Ўзбекистон IT-корхоналари хизматлари ҳажми 11,4% ўсди
Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникациялар тармоғи корхоналари 2015 йилнинг биринчи ярми кўрсаткичлари билан солиштирганда 11,4% кўп хизматлар кўрсатдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жумладан, аҳолига кўрсатилган хизматларнинг ўсиши 12,2% ташкил қилди. Ушбу маълумотлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилнинг 1-чорагидаги фаолияти сарҳисобига бағишланган Ҳайъат мажлисида келтирилди.
Халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги эса 32%га ошиб, 35 Гбит/с.ни ташкил этмоқда.
Жорий йилда магистрал телекоммуникация тармоқларини янада ривожлантириш мақсадида Республика ҳудудлари бўйлаб жами 1250 км оптик толали алоқа линиялари ётқизилган.