Ўзбекистон қиймати $50 млрдлик 545 лойиҳаларни амалга оширишни режалашитирмоқда

Дата: 15:31, 31-05-2017.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон қиймати $50 млрдлик 545 лойиҳаларни амалга оширишни режалашитирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2017 йилги Инвестиция дастурига умумий қиймати $50 млрдга тенг 545 инвестиция лойиҳаси киритилган бўлиб, йил давомида $7,3 млрдлик сармояларни ўзлаштириш белгиланган”, - дейилади 30 май куни 2017 йилги Инвестиция дастурига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат ҳудудларига ташрифлари давомида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишларнинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиш ва баҳолаш масалалари кўриб чиқилган видеоселектор йиғилишига доир хабарда.

Шунингдек, 2017 йилда умумий қиймати $2,4 млрдга тенг бўлган 170 янги ишлаб чиқариш объектини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Жорий йилнинг январ-апрел ойларида умумий қиймати $73,5 млнлик 9 лойиҳани амалга ошириш ишлари якунлангани алоҳида қайд этилди.

“Инвестиция дастурига кирмаган, давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туманларига ташрифлари давомида ишлаб чиқилган, ҳудудлар миқёсида муҳим аҳамиятга эга бўлган 19 трлн 300 млрд сўмлик мингдан зиёд йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани, бугунги кунда уларнинг 39 таси бўйича объектлар ишга туширилгани таъкидланди”, - дейилади хабарда.

$1=3846,33 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: