Ўзбекистон қиймати $800 млнлик 700 минг тонна пахта толаси ва текстиль маҳсулотлари сотди

Дата: 10:44, 19-10-2015.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – XI Халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркасида $800 млнлик 700 минг тонна пахта толаси ва текстиль маҳсулотлари сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбирда дунёнинг 40 ошиқ мамлакатидан 470 компания ва ташкилотларнинг 1 мингдан зиёд вакиллари қатнашди.

Хусусан, Бангладеш, Индонезии, Вьетнам, Польша, Хитой, Туркия, Сингапур, Малайзия, БАА, Чехия ва Буюк Британия ширкатлари билан пахта толаси етказиб беришга шартномалар имзоланди.

Шунингек, Жанубий Корея, Польша, Сингапур, Туркия, Россия бош ва малакатлар компаниялари билан текстиль етказиб беришга доир келишувлар тузилди.

Ўтган йилги ярмарка доирасида 580 минг тонна ўзбек толаси, шунингек, қиймати $1 млрдлик текстиль етказиб беришга доир шартномалар имзоланган эди.

Маълумки, Ўзбекистон пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича дунёда олтинчи, уни экспорт қилиш бўйича бешинчи ўринни эгаллайди. Йилига мамлакатда 3,5 млн тонна пахта етиштирилиб, 1,1 млн тонна пахта толаси олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: