Ўзбекистон ижтимоий объектлар қурилишида голландия технологияларни қўллашни режалаштирмоқда

Дата: 13:47, 22-04-2019.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон ижтимоий обектлар қурилишида голландия технологияларни қўллашни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 19 апрель куни Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси Дильер Хакимов Голландиянинг “Ballast Nedam” холдинг компанияси бош директори Женк Дезюол ва Atradius экспорт кредит агентлиги вакиллари билан учрашди.

“Музокарада Голландия томони Ўзбекистон ҳудудида, жумладан, Наманган вилоятида инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга тайёр эканини таъкидлади. Хусусан, тураржой мажмуалари, шифохоналар, савдо марказлари, шунингдек, саноат инфратузилмаси объектларини қуришда илғор голландия технологиялар ва билимларни қўллашга тайёрлиги билдирилди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, молиялаштиришнинг турли шаклларидан, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликдан фойдаланган ҳолда муайян лойиҳани белгилаш, шунингдек, кредит агентлигининг имкониятларини жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Лойиҳани аниқлаш ва келишувдан сўнг компания вакиллари, кейинчалик, республиканинг манфаатдор вазирлик ва идораларида учрашув ва музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрадилар.

Сурат манбаи: pymnts.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: