Ўзбекистон кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш тизимига блокчейнни жорий этмоқда
Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр қўмитасида кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш тизимига блокчейнни босқичма босқич жорий этиш бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўмитадан маълум қилишларича, бунга доир меморандум Давлат кадастр қўмитаси ва “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўртасида имзоланди. Шунингдек, жорий этилган технология Ўзбекистоннинг Doing Business рейтингидагиги сармоявий жозибадорлигини ошириш учун хизмат қилади.
Маълум қилинишича, бугунги кунда блокчейнни жорий қилиш учун тегишли техник вазифа ишлаб чиқилган.
“Ўзбекистон давлат тармоғидаги кўплаб корхоналар мониторинг ва ягона кузатув базаси йўқлиги сабаб қийинчиликларга дуч келмоқда. Дастлабги маълумотни ўзгартириш имконияти ва инсон омили бўлган жойларда ҳар доим коррупцион схемалар эҳтимоли мавжуд. Биз блокчейнни жорий этиш орқали бу муаммоларни ҳал қилишни таклиф қилмоқдамиз”, - деб таъкидлади ўтди жамғарманинг технологиялар бўйича инвестицион директори Бобир Акилханов.
Сурат манбаи: https://bits.media