Ўзбекистон Канн кинофестивалида илк марта ўз павильонини очади

Дата: 17:24, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Франциядаги 71-Халқаро Канн кинофестивалида илк марта ўз павильонини очади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш маркази матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Марказ маълумотларига кўра, “Uzbekistan” павильони 8-19 май кунлари Франциянинг машҳур Круазет соҳили бўйидаги Фестиваллар ва конгресслар саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилмоқда.

“Яқинда Кинематографияни ривожлантириш маркази Канн кино бозори дирекцияси билан бунга доир шартнома имзолади”, - дейилади хабарда.

Бу павильоннинг ташкил этилиши халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистон кино санъатига қизиқишини ошириб, мамлакатнинг туристи салоҳиятини ҳам юксалтириши кутилмоқда.

Сурат манбаи: http://aspekty.net/tag/kannyi/

Янгилик билан ўртоқлашиш: