Ўзбекистон касаба уюшмалари 22,2 минг камтаъминланган оилаларни маиший техника билан таъминлади

Дата: 16:29, 10-01-2018.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон касаба уюшмалари 22,2 минг камтаъминланган оилаларни маиший техника билан таъминлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Касаба уюшмалари федерациясидан хабар беришларича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2200 оилага уй-жойларини таъмирлаш учун 10 млн сўмдан, кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 1,2 минг нафар беморга соғлиғини тиклаши учун 4 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди. Яна 400 оиланинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Сурат манбаи: https://www.goldenpages.uz/company/?Id=77271

Янгилик билан ўртоқлашиш: