Ўзбекистон Касаба уюшмаларининг янги раиси сайланди

Дата: 16:01, 21-12-2016.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – 20 декабрда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг навбатдан ташқари Мажлиси бўлиб ўтди. Унда уюшманинг янги раиси сайланди, деб хабар беради Касаба уюшмалари федерацияси портали.

“Жиззах аккумулятор заводи” АЖ Бош директори лавозимида ишлаб келаётган Рафиков Қудратилла Мирсагатович Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб сайланди”, -  дейилади хабарда.

Ушбу 2010 йил декабрдан бери ишлаб келаётган Нарбаева Танзиланинг ўрнига келди. Т. Нарбаева Бош вазирнинг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: