Ўзбекистон катта театрида “Тўмарис” балетининг премьераси бўлиб ўтди
Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Куни-кеча Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида Улуғбек Мусаевнинг “Тўмарис” балети премьераси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Театр репертуарига кирган спектакль таниқли хореограф, Ўзбекистон Халқ артисти Иброҳим Юсупов томонидан қўйилган бўлиб, замонавий декорацияларда қайта тикланди.
Ўзбек композитори У.Мусаевнинг балети асосида – саклар қабиласининг ўз мустақиллиги учун кураши ётади. Балет воқеалари томошабинни эрамидан олдинги VI асрга олиб ўтади. Ўша пайтларда Марказий осиё ҳудудида Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна каби кучли давлатлар бўлган. Оролбўйида эса саклар қабиласи истиқомат қилган.
Саклар тарихининг бир эпизоди афсонавий малика Тўмарис билан боғлиқ. Балетда Тўмарис бошчилигидаги қабиланинг Эрондан тортиб Ўртаер денгизигача ерларни ўзига бўйсиндирган ахмонийлаш шоҳи Кир устидан ғалабаси акс этган.


