Ўзбекистон ҚКда ғоявий тарғибот билан курашиш концепцияси тасдиқланди

Дата: 16:33, 20-02-2019.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қуролли кучларининг Ахлоқий-руҳий таъминот концепцияси тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳужжат қўшинларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини юксалтириш, мамлакат тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга, ҳалол ҳарбий хизматчиларни тарбиялашга қаратилган.

“Концепцияда Марказий Осиё мамлакатларида инқирозли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ички сиёсий барқарорликка таҳдидлар, ахборот коммуникация маконида Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, мустақиллигига, ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ҳамда аҳолининг тинч ҳаётига таҳдид солувчи эҳтимолий мафкуравий ва психологик ҳаракатларга қарши курашиш йўллари келтириб ўтилган”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳужжат Марказий Осиё минтақасида таназзули вазиятлар ва таҳдидларнинг ошишининг эҳтимолий сценарийлари асосида ишлаб чиқилган.

Сурат манбаи: darakchi.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: