Ўзбекистон кенгполосали мобил интернетдан фойдаланиш бўйича дунёнинг 189 мамлакати орасида 109-ўринда

Дата: 22:26, 22-09-2015.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ - Ўзбекистан кенгполосали мобил интернетдан фойдаланиш бўйича дунёнинг 189 мамлакати орасида 109-ўринда, деб хабар қилади Бутунжаҳон электралоқа иттифоқи.

Хусусан, МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон Туркманистон (134-) ва Тожикистондан (140-) олдинда. Яна тўрт мамлакат– Қирғизистон (36-), Россия (40-), Қозоғистон (48-) ва Беларусия (55-е) ҳозирча Ўзбекистондан юқорида.

“Кенгполосали алоқа” ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 кишига 23,9 фойдаланувчи тўғри келади. Туркманистонда бу кўрсаткич 10,9, Тожикистонда 9,5 кишига тенг.

Дунёнинг 9 мамлакати: Камерун, Чад, Гвинею-Бисау ва Кубада кенгполосали мобил интернет абонентлари мавжуд эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: