Ўзбекистон кейинги 10 йилда мавасабзовот маҳсулотлари экспорти пул ҳисобида 18 бараварга кўпайтирди

Дата: 11:31, 16-07-2015.

Ташкент. 16 июл. УзТАГ – Кейинги 10 йилда йилда Ўзбекистон мавасабзовот маҳсулотлари экспорти пул ҳисобида 18 бававарга, натурал шаклда 400 минг тоннадан 700 минг тоннага қадар кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунга кейинги беш йилда асосий турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,6-марта ошгани натижасида эришилди. Аҳоли жон бошига етиштирилаётган маҳсулотлар миқдори ҳам ўсмоқда. Хусусан, 2009-йилда аҳоли жон бошига 509 килограммдан ортиқ маҳсулот етиштирилган бўлса, 2014-йилда бу кўрсаткич 579 килограммга етди. 2004-2014 йилларда мавасабзовот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича 130 корхона ташкил этилиб, уларнинг йиллик қуввати 475 минг тоннага тенг. 145 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

Ҳозирда барча суғориладиган ерларнинг 20% мавасабзовот маҳсулотлари етиштириш учун ишлатилмоқда. Тармоқнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари умумий ҳажмидаги улуши 41%, қишлоқ хўжалик маҳсуотлари экспортидаги улуши 43,4% юқори.

Янгилик билан ўртоқлашиш: