Ўзбекистон Халқаро Регби кенгашининг тенгҳуқуқли аъзоси бўлди

Дата: 14:32, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Халқаро Регби кенгаши Дублин шаҳрида бўлиб ўтган йиллик йиғилишида Ўзбекистон регби федерациясининг доимий аъзоликка қабул қилиш ҳақидаги аризасини маъқуллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2004 йилда Ўзбекистон ушбу халқаро ташкилотга тенгҳуқуқли аъоликка номзод бўлган эди. Эндиликда у кенгаш таркибига қабул қилинди. Бу, регбини Ўзбекистонда омалаштириш учун зарур инфраструктурани ривожлантиришга кўмаклашади”, - деб таъкидлашди мамлакат Регби федерацияси матбуот хизматида.
Айни пайтда Ўзбекистон Регби федерацияси ўзида 350 катта ва 250 ёш ўйинчиларни бирлаштирган бўлиб, уларнинг бари ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: