Ўзбекистон Халқаро шахмат Олимпиадасида муваффақиятли қатнашди

Дата: 21:29, 15-08-2014.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – 1-14 августда Норвегиянинг Тромсе шаҳрида бўлиб ўтган 41- Халқаро шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон муваффақиятли қатнашди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мусобақалар натижаларига доир батафсил маълумотлар Халқаро шахмат федерацияси сайтида (http://www.fide.com/) мавжуд.

Мисол учун, Ўзбекистон эркаклар жамоаси турнир якунлари бўйича 15 очко йиғиб, ФИДЕ рейтингида 33-ўриндан 17-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон аёллар термаси ҳам муваффақиятли қатнашгани ҳолда Олимпиада якунлари бўйича юқоридаги рейтингда 46-ўриндан 35-ўринга чиқди.

Жами, эркаклар турнирида дунёнинг 171 мамлакати, аёллар турнирида эса 131 мамлакати қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: