Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев оламдан ўтди

Дата: 15:35, 25-09-2015.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев 74 ёшида оламдан ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“У Ўткан кунлар” фильмидаги Отабек, “Улуғбек юлдузи” фильмидаги Али Қушчи каби ўнлаб образлари орқали томошабинлар қалбидан абадий жой қолади”, - дейилади "Ўзбеккино” Миллий агентлиги сайтидаги артистнинг вафоти муносабати билан эълон қилинган хабарда.

Ўз навбатида, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари бирлашмаси Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: