Ўзбекистон Халқ артисти Обид Юнусов оламдан ўтди

Дата: 14:05, 21-09-2015.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқ артисти Обид Юнусов оламдан ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги сайтидаги маълумотга кўра, истеъдодли театр ва кино актёри бугун эрталаб 81 ёшида оламдан ўтган.

Эслатиб ўтамизки, Обид Юнусов Тошкент шаҳрида 1934 йил 20 ноябрда таниқли композитор Юнус Ражабий оиласида туғилган. 1956 йилда А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатган. 1996 йилгача Ҳамза номидаги Ўзбек драма театрида (ҳозирги Ўзбекистон Миллий академик театри) актёр сифатида фаолият кўрсатиб келган.

1987 йилда Обид Юнусовга Ўзбекистон Халқ артисти, 1988 йилда Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: