Ўзбекистон Халқ банки аҳолига кредитлар таклиф қилмоқда

Дата: 16:53, 15-03-2017.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқ банки томонидан аҳолининг тадбиркорлик соҳасига қизиқишини ошириш мақсадларида намунали бизнес-лойиҳалар тарқатилмоқда. Бу ҳақида Халқ банки уюштирган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қатор тадбиркорлик турларида фойдали шартларда имтиёзли кредитлар тақдим этилаётгани таъкидланди. Аризалар қисқа муддатларда кўриб чиқилмоқда.

Кредитлар чорвачилик, паррандачилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тайёрлаш, аҳолига савдо, маиший, транспорт хизматлари соҳасида тадбиркорликни ташкил қилиш учун берилади.

Бугунда банк ходимлари салоҳиятли тадбиркорларнинг олдиларига ўзлари боришмоқда, уларнинг имкониятларини ўрганишмоқда.

Бугунга келиб 940 мингдан зиёд оиланинг ҳолати ўрганилди, 138 минг киши тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: