Ўзбекистон Халқ банки “Соғлом бола йили” давлат дастурини амалга ошириш учун ажратилган маблағларни сарҳисоб қилди

Дата: 13:28, 08-01-2015.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат-тижорат Халқ банки “Соғлом бола йили” давлат дастурини амалга ошириш учун ажратилган маблағларни сарҳисоб қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан хабар қилишларича, 2014 йилнинг 11 ойида фақат коллеж битирувчиларининг бизнес-режаларини амалга оширишга 18,9 млрд сўм кредитлар, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 78,9 млрд сўм, оилавий тадбиркорликка 30,8 млрд сўм, ёш оилалар учун ипотека кредитлари учун 29,2 млрд сўм, оилаларга маиший техника харид қилишга 33 млрд сўм, хизматлар соҳасини ривожлантиришга 146 млрд сўм ажратилди.

Эслатиб ўтамизки, хозирда Халқ банки таркибига 14 ҳудудий, 184 туман (шаҳар) филиаллари, 240 мини-банк ва 3,5 мингдан ортиқ бўлинма ва ихтисослашган кассалар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: