Ўзбекистон Халқ банки ялпи капиталини деярли учдан бирга кўпайтирди

Дата: 10:21, 12-05-2016.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – 2016 йилнинг тўрт ойи якунлари бўйича Ўзбекистон Халқ банки ялпи капиталини 28% (90 млрд сўм) кўпайтириб, уни 413,5 млрд сўмга етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Банкнинг низом капитали 259 млрд сўмга етди, активлари 639,5 млрд сўмга ёки ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 20% кўпайиб, 3,8 трлн сўмдан ошди. Кредит киритмалари эса 1,9 трлн сўмни ташкил қилди”, – деб таъкидлашди банкда.

Банк вакилларининг сўзларига кўра, бундан юқори натижаларга капитализация даражасини доимий оширишга интилиш, инвестиция жараёнларида фаол қатнашиш, хизматларни такомиллаштириш, фаол ҳудудий сиёсат ва мижозлар ва молия бозори эҳтиёжларига тезкор ёндашув ҳисобига эришилди.

Эслатиб ўтамизки, Халқ банки Ўзбекистоннинг энг йирик банклариан бири ҳисобланади. Унинг таркибида 197 ҳудудий, туман ва шаҳар филиаллари, 30 мини-банк, 1500 зиёд омонат ва махсус кассалар мавжуд бўлиб, улар аҳоли, кичик бизнес корхоналарига турли банк хизматлари кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: