Ўзбекистон Халқ банкининг Пайариқ тумани бошқарувчиси йирик миқдордаги ўғирлик учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Жиноят ишлар бўйича Пайариқ туман суди Ўзбекистон акциядорлик тижорат Халқ банкининг маҳаллий филиали бошқарувчисини йирик миқдордаги молия маблағларини ўзлаштирганлик фактлари бўйича 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Суддаги манбанинг аниқлаштиришича, Ўзбекистон акциядорлик тижорат Халқ банкининг Самарқанд маҳаллий филиали бошқарувчиси Алишер Каримов қўл остидагилардан жиноий гуруҳ тузиб, ноқонуний молиявий операциялар ўтказган ва натиажада давлатга катта миқдорда зарур келтирган.
Тергов давомида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари А.Каримов банкка нақд пуллар топширилгани ҳақидаги хужжатларни қалбакилаштириш йўли билан мижознинг 152 млн сўмдан ортиқ омонатларини ўзлаштириб юборганлиги ошкор бўлди. Истеъмол ва бошқа кредитлар беришда ҳам шу йўлдан фойдаланилган.
“Банк филиали фаолиятининг текшируви молия хужжатларининг қалбакилаштирилганлигини аниқлади. Натижада, мижозларга тегишли 1,4 млрд сўм ўмарилган. 2012-2014 йилларда хужжатларни қалбакилаштириш йўли билан 12 фермер хўжалигига 358 млн сўм кредитлар расмийлаштирилган. Чиқариб олинган маблағлар эса ўмарилган”, - деб таъкидлади суд вакили.
Жиноят иши доирасида А.Каримов ва унинг шериклари 378 млн сўм зарарни қоплаб беришган.
Жиноятчи судда айбини тўлиқ тан олди ва кейинги 7 йилни турмада ўтказади. Шунингдек, у яна 3 йил давомида раҳбар лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Унинг 13 шериклари бўйича тергов алоҳида олиб борилмоқда. Улар бўйича суд алоҳида ҳукм чиқаради.