Ўзбекистон халқ таълимида инновациялар кутилмоқда

Дата: 14:37, 25-06-2018.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг янги раҳбари Шерзод Шерматов томонидан Фэйсбукда фойдаланувчиларга соҳа муаммолари ҳақида ўз фикрини юбориш тўғрисида мурожаат жойлаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу билан бирга, мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга доир таклифларни эркин ва аноним ҳолда таклиф этилган онлайн шаклдан фойдаланган ҳолда юбориш мумкин.

Ш.Шерматов ўз мурожаатида Ўзбекистон Президенти томонидан халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилганини таъкидлаб ўтган.

Жамоатчилик фикри ушбу вазифаларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамизки, Шерзод Шерматов янги лавозимга яқинда тайинланди. У ушбу вазифада Улуғбек Иноятовнинг ўрнига келди.

Шерматов Тошкентдаги Инха Университетининг ректор бўлган вақтида таълим жараёнига креатив ёндашувини намоён қилди. Кейинчалик у бир муддат инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи бўлиб ҳам ишлади.

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/34391

Янгилик билан ўртоқлашиш: