Ўзбекистон харидорлик қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ЯИМ бўйича дунёда 61-ўринни эгаллади

Дата: 21:50, 05-07-2017.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2016 йил якунлари бўйича харидорлик қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) бўйича дунёда 61-ўринни эгаллади, деб хабар қилади UzDaily.uz Жаҳон банки маълумотларларига асосланган ҳолда.

Жаҳон банки рейтингига кўра, Ўзбекистон $207,47 млрд кўрсаткич билан харидорлик қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ЯИМ бўйича дунёда 61-ўринни эгаллади.

Жаҳон банки ўтган йил якунлари бўйича дунё мамлакатлари иқтисодиётлар ҳажмига доир маълумотларни ҳам эълон қилди. Банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМ $67,22 млрдни ташкил қилиб, дунёда 71-ўринни эгаллайди. Рўйхатга жаҳоннинг 195 мамлакати кирган.

Аҳоли жон бошига ялпи миллий даромад (ЯМД) бўйича Ўзбекистон $2,22 минг натижа кўрсатди ва ушбу кўрсаткич бўйича дунёда 159-ўринда бормоқда. Ўзбекистонда харидорлик қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ЯМД кўрсаткичи $6,64 мингга тенг (дунёда 147-ўрин).

Янгилик билан ўртоқлашиш: