Ўзбекистон хайр-саховат рейтингида биринчи “ўттизталик”ка кирди

Дата: 14:06, 12-11-2015.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон хайр-саховат рейтингида биринчи “ўттизталик”ка кириб, дунёнинг 145 мамлакати орасида 27-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бутунжаҳон хайр-саховат рейтинги 2015 - 2015 World Giving Index Gallup компанияси сўрови асосида тузилган бўлиб, 2013 йилда 145 мамлакатда ўтказилган ҳамда яқинда Британиянинг Charity Aid Foundation ҳайрия жамғармаси томонидан эълон қилинди.

Унда ҳайрия ташкилотларига пул эҳсон қилиш, кўнгилли сифатида ишлаш ва нотаниш кишиларга ёрдамлашиш каби 3 кўрсаткич ҳисобга олинган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистон 18-ўринда, Ўзбекистон 27-ўринда Қозоғистон 56-ўринда, Туркманистон 71-ўринда, Тожикистон 73-ўринда жойлашган.

Мьянма, АҚШ и Янги Зеландия рейтинг етакчилари бўлиб, энг қуйида Бурунди, Хитой, Яман ва Литва бормоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: