Ўзбекистон хайрия рейтингида 28-ўринни олди

Дата: 17:36, 18-11-2014.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон британиянинг Charity Aid Foundation (CAF) хайрия ташкилоти томонидан тузилган 2014 йилги Бутунжаҳон хайрия рейтингида (World Giving Index) 28-ўринни олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадқиқот методологиясига кўра, мамлакатлардаги хайриянинг ривожи уч меъёр бўйича баҳоланди. Булар хайрия ташкилотларига пул хайриялари бериш, фуқароларнинг хайрия ишларида кўнгилли бўлиб қатнашишлари ва нотаниш муҳтож кишиларга ёрдам бериши кабилар. Респондентларнинг хайрия ишларида қатнашиш даражалари бўйича сўров Gallup халқаро ташкилоти томонидан ўтказилган.

Тадқиқот дунёнинг 115 мамлакатини қамраб олди.

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида фақат Туркманистонгина (23) Ўзбекистондан юқорида.

Ўзбекистондан қуйида эса Тожикистон (34), Қирғизистон (83), Қозоғистон (101) ва Россия (126) бор.

Рейтинг етакчилари эса АҚШ ва Мьянма бўлиб, улар биринчи ўринни бўлишиб олдилар. Рейтингнинг сўнгги ўринларида Фаластин, Венесуэла ва Яман давлатлари жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: