Ўзбекистон химия саноати раҳбари ишдан бўшатилди

Дата: 11:57, 26-03-2014.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – “Ўзкимёсаноат” Давлат акционерлик компаниясининг Кузатув кенгаши компания бошқаруви раиси Ҳамидулло Шерматовни ўз вазифасидан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Илгари унинг ўринбосари лавозимида ишлаган Нормат Ибрагимов вақтинчалик компания бошқаруви вазифасини бажарувчи этиб тайинланди”, - деб хабар беришди “Ўзкимёсаноат” ДАК матбуот хизматида.
Ҳамидило Шерматов “Ўзкимёсаноат” ДАК таркибида 1991-йилдан бери турли лавозимларда ишлаган. 2010 йилдан бошлаб у компания бошқаруви раиси эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: