Ўзбекистон Хитой устидан ғалаба қилиб, Дэвис Кубогининг плей-офф босқичига чиқди

Дата: 15:42, 19-07-2016.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўтган якшанба, 17 июлда Тошкентда “Дэвис кубоги”нинг Осиё-Океания минтақаси биринчи гуруҳ иккинчи босқичининг Ўзбекистон ва Хитой термалари ўртасидаги уч кунлик учрашуви якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ўзбек термаси Хитой термаси устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Дэвис Кубогининг плей-офф босқичига саккизинчи марта чиқишга муваффақ бўлди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон термасининг плей-оффдаги рақиби барча ҳудудий учрашувлар якунланганидан кейин бўлиб ўтадиган қуръа якунларидан кейин маълум бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: