Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон қўшма темирйўл қуриш бўйича музокараларни давом эттирмоқдалар

Дата: 17:03, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон Ўзбекистон - Хитой - Қирғизистон қўшма темир йўлини қуриш лойиҳаси доирасида музокараларни фаол давом эттирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раиси ўринбосари Даврон Деҳқоновнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Ушбу коридор Хитойдан келтирилган юкларни Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали Транскавказ коридори бўйлаб Шарқий Европа мамлакатларига ташишга имкон беради. Ва у Европага энг қисқа йўл бўлади. Шу сабабли Хитой ҳукумати ва хитойлик темирйўлчилар ҳам худди биз каби лойиҳадан жуда манфаатдор. Ўзбекистон ҳукумати ҳам ушбу қурилишни бошлаш учун катта ҳаракатлар қилмоқда”, - деб таъкидлади у.

Амалдорнинг сўзларига кўра, ҳозирда муҳокамада бўлган қатор техник масалалар бор. Энг аввало, темир йўл изи эни билан боғлиқ.

“Ўзбекистонда из эни 1520 миллиметрга, Хитойда – 1435 миллиметрга тенг. Юклар қандай қилиб бир бирига ўтказилади, терминал қайси станцияда бўлади – бу масалалар очиқ қолмоқда. Аммо бир бу лойиҳа “Бир камар – бир йўл” лойиҳаси доирасида амалга оширилишидан умидвормиз”, - деди Деҳқонов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: