Ўзбекистон Хитой ва Марказий Осиёни боғловчи темир йўлнинг янги участкасини электрлаштиради
Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мамлакат шарқидаги “Поп-Қўқон-Андижон” темир йўлининг янги участкасини электрлаштиради. Бу ҳақида КазТАГ ҳукуматнинг душанба куни эълон қилинган қарорига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Узунлиги 186 кмлик участка қурилиши 2013 йил июлда бошланган “Ангрен-Поп” электрлашган линиясининг давоми бўлади, дейилади хужжатда. Янги участкани электрлаштириш ишлари “Ангрен-Поп электрлашган темир йўл линиясини қуриш” лойиҳаси таркибига киритилади ҳамда лойиҳага ажратилган умумий маблағ ҳисобидан молиялаштирилади. Ҳукумат “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ўзбекэнерго” АЖ ташқи электрлаштириш объектларини қуришга лойиҳалаштириш, ишчи ва лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш билан бир пайтда олиб боришга рухсат берди.
Узунлиги 124 кмлик “Ангрен-Поп” линиясини ишга тушириш 2016 йил июлга мўлжалланган. Йўл “Қамчиқ” довони орқали ўтиб, Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғлайди ҳамда “Хитой-Марказий Осиё-Европа” халқаро транзит темир йўл коридорининг бир қисми бўлади. Янги линиянинг қиймати $455 млнлик тоннелини хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси олиб бормоқда. Умумий қиймати $1,68 млрдлик лойиҳани молиялаштириш халқаро молия институтлари ва ўзбек томонининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, “Қамчиқ” довони Қурама тоғларид жойлашган. Довоннинг узунлиги денгиз сатҳидан 1,2 минг метр баландликда. Довон орқали Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғловчи ягона транспорт магистрали ўтади. Ушбу автомобил трассаси Тошкент вилояти ва Наманган вилоятининг Поп туманини ўзаро бирлаштиради. Қиш пайтлари довоннинг ушбу участкаси кўпинча кўчки ҳавфи туфайли вақтинчалик ёпилади.