Ўзбекистон Хитойдан 11 замонавий юк электровозлар сотиб олади
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Яқин икки йилда “Ўзбекистон темир йўллари” темир йўл компанияси Хитойдан 11 замонавий юк электровозлари сотиб олади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Электровозлар хитойнинг CNTIC-CNR DLRC компанияси билан тузилган шартноманинг иккинчи босқичи давомида сотиб олинади. Олдин биз “ОZEL” сериясида ишлаб чиқилган 14 локомотивни сотиб олган эдик. Улар Ўзбекистон талаблари асосида ишлаб чиқилган. Энди яна 11 тасини олишни реджалаштирмоқдамиз. Электровозларнинг биринчи партияси йил охирига қадар келади”, – деб таъкидлади компаниянинг бош менежер-инженери Шерзод Исматуллаев.
Янги локомотивлар денгиз сатҳидан 1800 м баландликдаги участкаларда ишлаши мумкин. Уларнинг қисқа муддатли қуввати 6000дан 7200 кВтгача оширилган. Машиналарга IGBT блоклари, борт видеокузатуви тормозларни бошқариш учун машинист электрон крани сенсорли борт монитори қўйилган.