Ўзбекистон Хитойдан қиймати $45 млнлик 11 юк электровозлари олди

Дата: 16:32, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Хитойдан қиймати $45 млнлик 11 юк электровозлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

UzDaily.uz нашри маълумотига кўра, локомотивлар тақдимоти Тошкентда бўлиб ўтган. Электровозлар CNTIC ва CNR DLRC хитой компаниялари консорциуми томонидан тақдим этилган.

2014 йилда имзоланган шартномани молиялаштириш Хитой Эксимбанкининг $42 млн миқдордаги кредити ва “Ўзбекистон темир йўллари”нинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилгани хабар қилинмоқда.

Агентликнинг эслатишича, кейинги йилларда CNTIC ва CNR DLRC хитой компаниялари консорциуми “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ O’ZEL сериясидаги бир неча электровозлар сотган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: