Ўзбекистон Хитойдан мактабларни жиҳозлаш учун $73,5 млн. олади

Дата: 10:03, 23-08-2014.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Хитой Ўзбекистонга умумий миқдори $73,5 млн бўлган грант маблағлари ажратади. Бу пуллар умумтаълим мактабларини жиҳозлашга сарфланади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Олинган маблағлар 1,3 минг атрофида синфларни “Информатика” ва “Чет тиллар” дарсларини ўқитиш сифатини ошириш учун мультимедия ускуналари билан жиҳозлашга йўналтирилади.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг 2014-2016 йилларда Ҳамкор давлатлар ва халқаро ташкилотлари билан техник ҳамкорлик дастурига ҳам киритилган.

Илгари Ўзбекистон 2014-2016 йилларда таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга $225,6 млн. миқдорда грант ёрдамини жалб қилишни режалаштираётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Кўрсатилган маблағлар зарур ўқув ускуналари ва техникани харид қилишга сарфланади, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: