Ўзбекистон хитойлик туристлар оқимини кўпайтиришни режалаштирмоқда

Дата: 17:23, 12-08-2016.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Хитойда Ўзбекистон туристик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ”Ўзбектуризм” МК матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Хитой Халқ Республикасидан сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадларида Хитой туристик маъмурияти Ўзбекистон Хусусий туристик ташкилотлари уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси ва Ўзбекистоннинг Шанхайдаги бош консуллиги кўмагида Пекин ва Шанхай шаҳарларида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тақдимотларини ўтказмоқда”, - дейилади хабарда.

Хусусан, 10 августда тадбир Шанхайда бўлиб ўтди, 15 августда Пекинда бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, тақдимотларда Ўзбекистоннинг 20 туристик компаниялари вакиллари қатнашишмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: