Ўзбекистон ХМИ билан бевосита ҳамкорлик қилувчиларни белгилади

Дата: 15:24, 22-12-2017.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон халқаро молия институтлари билан бевосита ҳамкорлик қилувчиларни белгилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг 20 декабрдаги ПҚ-3439 “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистоннинг юқорида кўрсатилган муассасалар билан ўзаро алоқалари учун масъул ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси халқаро молия муассасалари билан марказлаштирилган ҳолда ҳамкорлик Ваколатли орган сифатида белгиланган. Бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов Осиё тараққиёт банки, Осиё Инфраструcтура инвестициялари банки, Жаҳон банки гуруҳи, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, Европа Тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа молия институтлари билан марказлашган ҳамкорликни бошқарувчи этиб тайинланган. Унинг ўринбосари Давлат инвестиция қўмитаси раҳбари бўлди. Ўзбекистон Марказий банки Халқаро валюта жамғармаси билан марказлашган ҳамкорлик учун ваколатли орган сифатида тайинланган. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров Халқаро валюта жамғармаси билан марказлашган ҳолда ҳамкорликни боқарувчи этиб тайинланди. Унинг ўринбосари – Марказий банк раҳбари.

Қарорга мувофиқ, бошқарувчиларнинг идоралари бу ташкилотлар билан умумий бошқарув ва мувофиқлаштиришни амалга оширади ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этади.

Халқаро молия институтлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг  гуруҳлари раҳбарлари бошқарувчи офиси билан келишилган ҳолда масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ҳужжат 21 декабр куни кучга кирди.

Сурат манбаи: http://www.999wefm.com/world-bank-approves-us19-million-for-projects-in-svg-and-grenada/

Янгилик билан ўртоқлашиш: