Ўзбекистон хорижда 12 пойабзал савдо уйлари очиш ниятида

Дата: 16:24, 25-05-2016.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – 2016 йилда ўзбек пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари хорижда 12 савдо уйлари очиш ниятида, деб хабар қилади ЎзТАГ.

Бу ҳақида маҳаллий ОАВ Ўзбекистондаги терини қайта ишлаш ва оёқ кийимлари ишлаб чиқариш корхоналарини бирлаштирувчи “Ўзбекчармпойабзали” уюшмасига асосланган ҳолда хабар берди.

Хабар қилинишича, бу йўналишда Россия асосий йўналиш ҳисобланиб, бу ерда бешта шундай савдо уйлари очилиши кутилмоқда. Россиядан сўнг иккинчи ўринда Қозоғистон бўлиб, бу жойда 4та шундай савдо уйи очилади. Сўнгра, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойда биттадан савдо уйи ташкил этилади.

“Гарчи Ўзбекистон учун 39% кўрсаткич билан Хитой асосий экспорт бозори бўлсада, 12%лик Россия бозори асосий ўрин тутишининг бош сабаби, бу ерда тайёр маҳсулотлар савдоси биринчи ўринда туради. Хитойликлар эса, асосан хом-ашё ва полуфабрикатлар харид қилади. Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган эркаклар пойабзали анчагина машҳур. Шу йилдан эътиборан, болалар оёқ кийимлари савдоси ҳам йўлга қўйилган ва уларга талаб ортиб бормоқда”, - деди манба Sputnik агентлиги мухбирига.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил якунлари бўйича уюшма корхоналари экспорти ҳажми  $98,6 млнни ташкил қилди. 2016 йилда ушбу кўрсаткич $140 млнгача ўсади. Айни пайтда терининг ялпи улуши 41% қисқаради, пойабзал 30% кўпаяди, тери-галантерея буюмлари улуши 18% кўпаяди.

Ҳозирда уюшма корхоналарининг экспорт географияси 7 мамлакатни ўз ичига олади. Улар орасида Хитой (60%), Туркия (15%) ва Ҳиндистон (12%) етакчилик қилмоқда. 2020 йилга келиб эса, экспортни 16 мамлакатга амалга ошириш режалаштирилмоқда. Жорий йилда 11 мамлакат билан маҳсулот етказиб бериш борасида шартномалар имзоланган. Булар Сингапур, Украина, Чехия, Қирғизистон, Ҳиндистон ва Покистон каби мамлакатлар.

Жаҳонда ҳар йили 4,4 млрд жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади ( 42% – Хитойда). “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси экспертларига кўра, Ўзбекистоннинг дунё бозоридаги улуши 0,2%.

Йилига мамлакатда ҳар бир киши 2,6 жуфт пойабзал сотиб олади. АҚШда бу кўрсаткич 6,5, Европада 4,5, Россияда 1,4 тенг.

Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар чиқараётган бир жуфт пойабзалнинг ўртача нархи $15,6га ташкил этса, Хитойда бу кўрсаткич $10,6, Ҳиндистонда $14,1, Испанияда $36,2, Италияда $52,6га тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: