Ўзбекистон хорижда президент сайловлари учун 44 сайлов участкаси очади

Дата: 12:50, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) 29 мартда бўлиб ўтадиган мамлакат президенти сайловини ўтказиш бўйича хорижда 44та сайлов участкасини тузиш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар берди МСК матбуот хизмати.

Республика ТИВ тақдимотига мувофиқ, сайлов участкалари Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида – Ўзбекистон фуқаролари республикадан ташқарида кўплаб истиқомат қилувчи ерларда ташкил этилади. Хусусан, Россия, Қозоғистонда, деб маълум қилишди ЎзТАГга матбуот хизматида.

19 январда Ўзбекистонда рўйхатга олинган барча 4 сиёсий партия МСК қарори билан президент сайловлари қўйилди. Булар Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидир.

Бундан олдин партиялар пленумлар ўтказиб, унда президент сайловларида қатнашиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) президентликка Ислом Каримов номзодини, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ушбу партия Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов номзодини, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси парламентдаги партия фракцияси аъзоси, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий маркази директори Акмал Саидов номзодини, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси мазкур сиёсий партия ижроя қўмитаси раиси Наримон Умаров номзодини кўрсатган эди.

Ўзбекистонда бундан олдинги президент сайловлари 2007 йилда ўтказилган, унинг якунларига кўра Ислом Каримов 7 йил муддатга давлат раҳбари этиб сайланган эди. У мамлакатни 1989 йилдан бери бошқариб келмоқда. Қонунга мувофиқ, президент сайловларида 18 ёшга етган барча Ўзбекистон фуқаролари қатнашишлари мумкин. Сайловларда суд томонидан овоз беришга лаёқотсиз деб топилганлар, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган шахслар қатнашмайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: