Ўзбекистон хорижга 550 минг тонна пахта толаси сотди

Дата: 14:55, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида хорижга 550 минг тонна пахта толасини сотишга доир шартномалар имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бундан ташқари, тадбир доирасида $1,32 млрдлик тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди”, - деб таъкидлашди “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХКда.

Пахта толасининг асосий харидорлари Хитой, Россия, Европа Иттифоқи давлатлари, Япония, Бангладеш, Корея Республикаси, Яқин Шарқ, Осиё-Тинч океани мамлакатлари бўлишди.

Ярмарка ишида жами дунёнинг 44 мамлакатига мансуб 700 компания ва ташкилотларнинг 1500 атрофида вакиллари қатнашдилар.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ўтган йилдаги ярмарка якунлари бўйича ҳорижга 700 минг тонна пахта толаси ва $800 млнлик текстиль маҳсулотлари сотган эди.

Ўзбекистон дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича 6- ва уни экспорт қилиш бўйича 5-ўринни эгаллайди. Мамлакатда йилига 3,5 млн тонна пахта етиштирилиб, 1,1 млн тонна пахта толаси олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: