Ўзбекистон хорижга қиймати $1 млрддан зиёдлик мева-сабзавотлар етказиб беради

Дата: 12:34, 16-11-2016.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида қиймати $1 млрддан зиёдлик мева-сабзавотлар етказиб бериш бўйича шартномалар тузди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон қиймати $1,009 млрдлик 355та шартнома имзолади. Уларга мувофиқ хорижга 1,4 млн тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берилади”, - деб таъкидлашди “Ўзагроэкспорт” компаниясида.

Компания маълумотларига кўра, сабзавотлар шартнома бўйича етказиб бериладиган маҳсулотларнинг 32%, мевалар 25%, узум 17%, қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотлар 13%, дуккаклилар 13% ва полиз маҳсулотлари 1% ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилнинг 10 ойи якунлари бўйича ўзбек қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари хорижга 670 минг тонна маҳсулот етказиб бердилар, йил охиригача бу кўрсаткич 1 млн тоннагача етади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: